Абдулазиз Камилов ЕХҲТ ДИИҲБ миссияси раҳбари билан учрашди

Дата: 13:35, 15-12-2016.

Тошкент. 15 декабр. ЎзТАГ – Куни кеча, 14 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш бўйича миссияси раҳбари, Элчи Петер Ёхан Тейлер билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот ихзмати хабар қилмоқда.

“Томонлар суҳбат давомида 36 давлатнинг 193 вакили, жумладан 20та узоқ ва 150та қисқа муддатли кузатувчилардан ташкил топган Миссиянинг Ўзбекистондаги фаолияти, шунингдек мамлакатимиз ва ЕХҲТ ДИИҲБ ўртасидаги муносабатлар, жумладан сайлов қонунчилигини янада такомиллаштириш масалалари бўйича ҳамкорликнинг истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар”, - дейилади хабарда.

Элчи Петер Тейлер Ўзбекистон томонини сайлов кампаниясининг якунланганлиги ва бугун Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қасамёд қилиш тантанали маросими бўлиб ўтганлиги билан табриклади ҳамда Миссия фаолияти давомида кўрсатилган кўмак учун миннатдорчилик билдирилди.

Суҳбатда Миссия раҳбари ўринбосари Полина Мария Лемос ва эксперт Стефан Сзвед қатнашди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: