Абдулазиз Камилов ГФР элчихонасига ташриф буюриб, таъзия билдирди

Дата: 14:50, 21-06-2017.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – 2017-йилнинг 20-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикасининг Тошкент шаҳридаги элчихонасига ташриф буюрди, деб хабар беради ташқи сиёсий муассаса матбуот хизмати.

“Вазир жаҳон миқёсидаги йирик сиёсий лидер ва ГФРнинг машҳур давлат арбоби, собиқ Федерал канцлери Гельмут Кол вафот этганлиги муносабати билан самимий таъзия билдирди ва элчихонада очилган Ҳамдардлик китобига қайд киритди”, - дейилади хабарда.

Элчи Найтҳарт Хефер-Виссинг ўз навбатида Президент Шавкат Мирзиёевга Германия Федерал Президенти Франк-Валтер Штайнмайер номига йўлланган мактубда марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда бутун Германия халқига билдирилган ҳамдардлик ва далда учун миннатдорчилик билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: