Абдулазиз Камилов ХХРга расмий ташриф буюради

Дата: 12:42, 06-02-2018.

Тошкент. 6 феврал. ЎзТАГ – 6-7 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Хитой Халқ Республикасида расмий ташриф билан бўлади, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Ташриф дастуридан ХХР Ташқи ишлар вазири Ван И, қатор вазирлик ва идоралар раҳбарлари билан учрашув ва музокаралар ўрин олган. Уларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ўзбек-хитой мулоқотини янада фаоллаштириш истиқболларини муҳокама қилиш ҳамда минтақа ва халқаро аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/123788.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: