Абдулазиз Камилов МДҲ саммитида Ўзбекистон номидан қатнашади

Дата: 11:25, 15-09-2016.

Тошкент. 15 сентябр. ЎзТАГ – Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов МДҲ саммитида Ўзбекистон номидан қатнашади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Ш.М.Мирзиёев топшириғига биноан 2016-йилнинг 16-сентябр куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгаши мажлиси ишида иштирок этади”, - дейилади пайшанба куни тарқатилган хабарда.

Олдин хабар берилгани каби, 16 сентябрда Бишкекда МДҲга аъзо давлатлар раҳбарларининг саммити бўлиб ўтади. Саммит якунлари бўйича қатор хужжатлар, жумладан, халқаро терроризмга қарши кураш, бутун дунёда наркотиклар муаммоси, МДҲ 25 йиллиги ва Нюрнберг трибунали иши якунланганлигининг 70 йиллиги бўйича баёнотлар қабул қилиниши кутилмоқда.

Шунингдек, ташкилий масалалар, хусусан, 2017 йилда Россиянинг МДҲда раислигига доир қаторлар ҳам қабул қилиниши режалаштирилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: