Абдулазиз Камилов Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди

Дата: 13:19, 12-02-2018.

Тошкент. 12 феврал. ЎзТАГ – 9-февралда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмарни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Учрашувда Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг қатор масалалари, баъзи халқаро ва минтақа муаммолари муҳокама қилинди. Музокараларда асосий эътибор турли шаклларда юқори даражадаги икки томонлама учрашувлар доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёнига қаратилди. Томонларни қизиқтирган барча йўналишларда давлатлараро ҳамкорлик илдам ривожланаётганлиги мамнуният билан қайд этилди”, - дейилади хабарда.

Суҳбатда алоҳида эътибор Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик кўришга қаратилди.

Музокараларда Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Сурат манбаи: http://www.asianews.af/ru/4453/

Янгилик билан ўртоқлашиш: