Абдулазиз Камилов Нью-Йоркда Сергей Лавров билан учрашди

Дата: 14:45, 19-01-2018.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – 18 январь куни Нью-Йоркда (АҚШ) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди, деб хебер беради ўзбек ташқи сиёсий муассаси  матбуот хизмати.

“Мулоқот чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорликка оид масалалар юзасидан фикр алмашди. 2017 йил Ўзбекистон–Россия муносабатлари тарихига олий ва бошқа даражалардаги ўзаро алоқаларнинг янада фаоллашгани, ҳам анъанавий соҳаларда, ҳам янги йўналишларда ўзаро ҳамкорлик кенгайтирилгани ва чуқурлаштирилгани билан кириши таъкидланди”, - дейилади хабарда.

Учрашувда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия президенти Владимир Путиннинг турли шаклдаги учрашувларида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича амалий қадамларга алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар минтақавий хавфсизлик, Афғонистондаги вазият ва келгусидаги амалий учрашувлар юзасидан фикр алмашди.

Сурат манбаи: https://www.gazeta.uz/ru/2016/04/08/mfa/

Янгилик билан ўртоқлашиш: