Абдулазиз Камилов Памела Леора Спратленни қабул қилди

Дата: 13:53, 04-05-2018.

Тошкент. 4 май. ЎзТАГ – Куни-кеча, 3-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасасининг матбуот хизмати.

“Бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини ривожлантириш, жумладан, икки мамлакат вакиллари иштирокида қўшма тадбирларни ўтказишга доир амалий масалалар муҳокама қилинди”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: https://ru.sputniknews-uz.com/politics/20161108/4074315/Kamilov-vstretilsya-s-poslom-SSHA.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: