Абдулазиз Камилов Сушма Свараж билан учрашди

Дата: 13:02, 13-02-2018.

Тошкент. 13 феврал. ЎзТАГ – 12-феврал куни Деҳли шаҳрида амалий ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Ҳиндистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сушма Свараж билан учрашув ўтказди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Турли даражалардаги Ўзбекистон-Ҳиндистон мунтазам мулоқотининг давоми сифатида вазирлар икки томонлама кун тартибнинг долзарб масалалари ҳамда минтақавий ҳамкорликнинг алоҳида мавзуларини муҳокама қилдилар”, - дейилади хабарда.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг сиёсий, ишбилармон ва бошқа доиралари орасида икки мамлакат ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга қизиқиш ошаётганлиги қайд этилди. Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг етакчи фирма ва компаниялари вакиллари учун шарт-шароит яратиш ва улар ўртасидаги алоқаларни ўзаро қўллаб-қувватлашга асосий эътибор қаратилди.

“Ўзбекистон ТИВ раҳбари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёни тўғрисида ҳиндистонлик ҳамкасбига маълумот берди. Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Ҳиндистон томони Афғонистон бўйича Тошкент форумини ўтказишга оид Ўзбекистон ташаббусини тўлиқ қўллаб қувватлади.

Сурат манбаи: http://www.toptj.com/News/2016/11/18/indiycy-predlozhili-pochku-dlya-peresadki-ministru-inostrannykh-del

Янгилик билан ўртоқлашиш: