Абдулазиз Камилов ва Рашид Алимов ШҲТ бўлажак саммитига тайёргарликни муҳокама қилдилар

Дата: 11:39, 29-01-2016.

Тошкент. 29 январ. ЎзТАГ – Куни-кеча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ШҲТниг бош котиби Рашид Алимов билан Пекинда учрашув ўтказди, деб хабар қилади Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.

“Вазир Р.Алимовни Бош котиб лавозимини бажаришга киришганлиги билан табриклаб, Ташкилот доирасида аъзо давлатлар ҳамкорлигини янада ривожлантиришда ШҲТ Котибиятининг муҳим рол ўйнашини таъкидлади”, - дейилади хабарда.

Ўз навбатида, ШҲТ бош котиби Ўзбекистон раислиги остида ШҲТ Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошириш борасидаги изчил тадбирларни юқори баҳолади.

“Учрашув давомида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти 2001-йилда ташкил этилган вақтидан бошлаб жаҳон сиёсатида сезиларли рол ўйновчи нуфузли халқаро тузилмага айлангани қайд этилди. Аъзо давлатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалардаги кўп қиррали ҳамкорлик амалга оширилмоқда”, - деб таъкидланади хабарда.

Бундан ташқари, томонлар суҳбат давомида 2016-йил июн ойида Тошкент шаҳрида ШҲТ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисини ва жорий йилдаги бошқа асосий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик жараёни амалий жиҳатдан муҳокама қилинди.

Один хабар қилингани каби, 27-29 январда Абдулазиз Камилов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси Хитой Халқ Республикасида амалий ташриф билан бўлиб туридби.

Эслатиб ўтамизки, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) 2001 йилда ташкил қилинган минтақавий халқаро ташкилотдир. Унга Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон киради. Беларусь, Монголия, Эрон, Покистон, Ҳиндистон ва Афғонистон ташкилотда кузатувчи мақомига эга. 2015 йилнинг 10 июлида ШҲТга Ҳиндистон ва Покистонни қабул қилиш бўйича ҳаракатлар бошланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: