Абдулазиз Камилов ЮНФПАнинг янги раҳбарини қабул қилди

Дата: 13:30, 07-10-2015.

Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – Кеча, 6-октябрда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Аҳолишунослик жамғармасининг (ЮНФПА) Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбари Миэко Ябутани қабул қилди, деб хабар беради республики ташқи сиёсий муасасаси матбуот хизмати.

Миэко Ябута ўзининг Ўзбекистонга тайинланганлиги тўғрисидаги УНФПА ижрочи директори Бабатунде Осотимеҳиннинг хатини топширгани ҳам хабар қилинмоқда.

“Суҳбат давомида жамғарманинг 2010-2015-йилларга мўлжалланган Мамлакат миқёсидаги дастури доирасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширилиши кўриб чиқилди ҳамда ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама этилди”, - дейилади ТИВ хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: