Абдулазиз Камилов ЮНИСЕФ ваколатхонасининг янги раҳбарини қабул қилди
Тошкент. 12 октябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСEФ) мамлакатимиздаги Ваколатхонасининг янги раҳбари Саша Грауманни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, С.Грауман ўзининг Ўзбекистонга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ Ижрочи директори Энтони Лейкнинг хатини вазирга топширди.
“Учрашувда Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва уни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари кўриб чиқилди”, - дейилади хабарда.
Бундан ташқари, суҳбат чоғида 15-апрелда имзоланган 2016-2020-йилларда ЮНИСEФнинг Мамлакатимизга оид ҳамкорлик дастурининг муваффақиятли амалга оширилишидан томонлар манфаатдор эканлиги билдирилди.