Абдулазиз Камилов Ўзбекистон фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказади
Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – 5 июль куни соат 14:00дан 16:00га қадар Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистондаги ва хориждаги мамлакат фуқаролари билан учрашув ўтказади ва уларнинг саволларига жавоб беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган тадбирда Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари ва бош консулхоналари раҳбарлари иштирок этади, деб хабар қилади ТИВ матбуот хизмати. Мулоқот доирасида вазир ўзбек ва чет эл ОАВ вакиллари қаршисида ўзбекистонликларнинг вазирлик фаолияти билан боғлиқ долзарб муаммоларини кўриб чиқади.
“ТИВга тўғридан-тўғри мурожаат қилиш имконига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари матн, аудио ва видео кўринишдаги ўз саволларини вазирнинг виртуал қабулхонасига, [email protected] расмий электрон манзилига, шунингдек, ТИВнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналга олдиндан жўнатишлари мумкин”, - деб таъкидлашди ТИВ матбуот хизматида.
Айни пайтда аноним мурожаатлар, одобсизлик мазмунидаги мурожаатлар, уятсиз ёхуд ҳақоратли иборалар, мантиқ ва маъноси бўлмаган таклифлар ва бошқалар, таклиф матнида тушунарсиз қисқартиришлар мавжуд бўлган, таркибида аниқ аризалар, шикоятлар ёки таклифлар бўлмаган мурожаатлар кўриб чиқилмайди.
Мурожаатлар ушбу эълон чоп этилган вақтдан тадбир якунланганига қадар, яъни 2017 йилнинг 5 июл куни тошкент вақти билан соат 16:00гача қабул қилинади.