Абдулазиз Камилов Жереми Хантни давлат котиби этиб тайинлангани билан табриклади

Дата: 13:44, 12-07-2018.

Тошкент. 12 июл. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Жереми Хантни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича Давлат котиби этиб тайинлангани муносабати билан муборакбод этди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Сизни Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича Давлат котиби лавозимига тайинланганингиз билан чуқур мамнуният ила муборакбод этаман. Биз Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги ҳамкорликнинг миқёси ва самарадорлигини юксак қадрлаймиз. У сўнгги йилларда алоҳида ўсиш динамикаси билан характерланади”, - дейилади Камиловнинг мактубида.

Аминманки, деб ёзади у шундан сўнг, Сизнинг Ташқи ишлар ва Ҳамдўстлик масалалари бўйича Давлат котиби сифатидаги фаолиятингиз мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама ва кўп томонлама форматлардаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

“Фурсатдан фойдаланиб, Сиз Жаноби Олийларига, энг эзгу тилакларим ва ҳурматимни етказишга рухсат беринг”, - дея хулоса қилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари.

Сурат манбаи: https://www.azernews.az/region/123788.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: