Абдулазиз Камилов ўзининг испаниялик ҳамкасби билан учрашди

Дата: 13:55, 15-11-2017.

Тошкент. 15 ноябр. ЎзТАГ – 14-ноябр куни Мадрид шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Испания Қироллиги Ташқи ишлар ва ҳамкорлик вазири Алфонсо Дастис билан учрашди, деб хабар беради ўзбек ташқи сиёсий муассасаси матбуот хизмати.

“Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда давлатлараро алоқаларнинг кўплаб масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи”, “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди ва муҳим халқаро муаммолар тўғрисида фикр алмашилди”, - дейилади хабарда.

Остона шаҳрида 2017-йилнинг 9-июн куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Испания Қироли Филипп III билан учрашуви азалдан ишончли ва конструктив хусусиятга эга Ўзбекистон ва Испания мулоқотининг муҳим босқичи бўлганлиги мамнуният билан таъкидланди.

Шунингдек, Испания томонининг илтимосига кўра, А.Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10-ноябрда Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё: ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мувзуидаги халқаро конференцияда сўзлаган нутқининг асосий вазиятлари ва форум якунлари тўғрисида сўзлаб берди.

“Суҳбатда, ўзаро товар айланишининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали эканлигини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларини ўрнатиш ва кенгайтириш учун дипломатик қўллаб-қувватлашга томонлар тайёр эканликлари тасдиқланди”, дея айтилади хабарда.

Шунингдек, учрашувда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига етгач, вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида авиа қатнов тўғрисидаги битим ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Испания Қироллиги ҳукумати ўртасида халқаро автомобил ташувлари тўғрисидаги битим имзоладилар.

Мазкур ҳужжатлар транспорт-коммуникация соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун ҳуқуқий асос яратади, шунингдек, икки мамлакат миллий юк ташувчиларининг қатнов географиясини кенгайтиш имконини бериши ҳам таъкидлаб ўтилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: