Абдулазиз Комилов халқаро хавфсизликка таҳдидлар юзасидан хавотирлик билдирди

Дата: 13:15, 29-09-2014.

Тошкент. 29 сентябр. ЎзТАГ – Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов халқаро хавфсизликка таҳдидлар муносабати билан хавотирлик билдирди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

У бу ҳавотирлари билан БМТ Бош ассамблеясининг 69-сессияси умумсиёсий муҳокамаларида қилган чиқишида ўртоқлашди.

“Абдулазиз Комилов Афғонистондан халқаро кучларни олиб чиқишга шошмасликка чақирди, шунингдек, Марказия Осиё трансчегара дарёлари, хусусан, Амударё ва Сирдарё сув ресурсларидан адолатли ва оқилона фойдаланиш зарурлигини таъкидлади”, - деб хабар қилади БМТ Янгиликлар маркази.

“Ўзбекистон Марказия Осиё трансчегара дарёлари сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалалари халқаро ҳуқуқнинг тан олинган меъёрлари ва БМТнинг халқаро сув оқимларидан фойдаланиш бўйича тегишли конвенциялари доирасида ҳал қилиниши зарур деган принципал позициясида мустаҳкам туради”, - деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Шунингек, у “ҳудуднинг баъзи мамлакатлари томонидан ҳақиқатдан ҳам мустақил, эҳтироссиз ва профессионал экспертиза ўтказилмасдан туриб улкан плотиналари бўлган йирик ГЭС қуриш лойиҳаларини илгари суриши”га йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида баён қилди. Вазир “ушбу лойиҳаларни оқибатларини синчковлик билан таҳлил қилмасдан туриб амалга ошириш трансчегаравий дарёлари табиий оқимини бузиши, Марказий Осиёда сув, озиқ-овқат ва экологик ҳавфсизликка ҳавф яратишидан” огоҳлантирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: