Абдулла Арипов Фарғонада қирғиз ҳамкасби билан учрашади
Тошкент. 29 март. ЎзТАГ – 29 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Сапар Исаковлар Фарғона шаҳрида учрашадилар, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
“Олий даражадаги келишувга мувофиқ икки мамлакат ҳукуматлари раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг чегарадош вилоятлари бошлиқларининг биринчи мажлисини ўтказадилар”, - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамизки, Кенгаш Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари ўртасидаги Ўзаро тушунишга доир меморандумга мувофиқ ташкил этилган. Ушбу ҳужжат Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5-6 сентябрда Қирғизистонга ташрифи доирасида имзоланган. Ундан кўзланган мақсад икки мамлакат чегарадош вилоятлари ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришдан иборат.
Сурат манбаи: https://kyrtag.kg/politics/glavy-pravitelstv-kyrgyzstana-i-uzbekistana-obsudili-predstoyashchiy-gosvizit-atambaeva-v-tashkent


