“Адабий маёқлар” лойиҳаси Ўзбекистон ва Германия муаллифларини бирлаштирди

Дата: 21:40, 05-07-2017.

Тошкент. 5 июл. ЎзТАГ – 6 июлда Тошкентдаги Гёте-Институтда “Адабий маёқлар” лойиҳаси доирасидаги антологиянинг тақдимот бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Адабий маёқлар” лойиҳаси 2016 йилдан бери Россия, Ўзбекистон, Украина, Беларусь, Қозоғистон ва Грузияда замонавий немис муаллифларини тақдим этиш мақсадида Германия ва Шарқий Европа/Марказий Осиё ўртасида адабий саҳналар  алмашинувига хизмат қилади.

2016 йилда бўлиб ўтган илк муаллифлик резиденциялари Россияда Мартин Шойбле, Дагмар Леопольд ва Маттиас Наврат, Ўзбекистон Маттиас Юглер, Украинада Свенья Ляйбер ва Ян Вагнер, Грузияда Клаудиа Руш, Беларусда Грегор Зандер, Қозоғистонда Герт Хайденрех каби ижодкорларнинг ўқишларини ташкил қилишга имкон берди.

Март ва июн орасида Марказий Осиёдан бўлган беш муаллиф ўз ташрифлари доирасида Берлиннинг адабий саҳнаси билан танишишди ва немис ҳамкасблари билан фикр алмашди.

Ўзбекистонлик муаллифлар Абдулла Шеров ва Азам Обидовлар LCB меҳмони бўлдилар.

Ушбу лойиҳа доирасида Тошкентдаги Гёте-Институт ўзбек ва немис муалифларининг асарларини жамлаган “Адабий маёқлар” антологиясини чоп этди. Азам Обидов тақдимот меҳмони бўлиб, ўзининг Берлинга сафари ҳақида ҳикоя қилиб беради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: