Аденауэрнинг набираси фонднинг Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди

Дата: 13:44, 28-11-2017.

Тошкент. 28 ноябр. ЎзТАГ – Аденауэрнинг набираси фонднинг Ўзбекистондаги ислоҳотларни ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу тайёрлик 2017 йил 23 ноябрда Берлинда К.Аденауэр номидаги фонд Академиясида бўлиб ўтган ўзбек-герман “давра суҳбати”да билдирилди. Тадбирда Германия парламентарийлари, тадқиқот ва академик доиралар, бизнес ҳамжамиятлар ҳамда Ташқи ишлар федерал вазирлиги вакиллари иштирок этдилар.

“К.Аденауэр номидаги фонд бошқаруви раиси Бетина Аденауэр (ГФР биринчи канцлери К.Аденауэрнинг набираси – 1949-1963 йй.) ўз чиқишида Ўзбекистонда аҳоли фаровонлигини ошириш, демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти асосларини янада мустаҳкамлаш, минтақавий ҳавфсизликни таъминлашга қаратилган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилинганлигини олқишлади. Унинг сўзларига кўра,  К.Аденауэр фонди ўзбек томонига Президент Шавкат Мирзиеев ислоҳотларини ҳаётга тадбиқ этишга кўмаклашишга тайёр”, - дейилади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Давлат бошқаруви тизимини оптималлаштириш, коррупцияга қарши курашга, аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланишини осонлаштиришга қаратилган Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳам юқори баҳо олди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: