Қадим Хивада янги меҳмонхона ва туристик мажмуалар қурилади

Дата: 18:41, 19-04-2014.

Тошкент. 19 апрель. ЎзТАГ – Хива шаҳрида (Хоразм вилояти) икки туристик мажмуа, ўн тўрт янги меҳмонхона қурилади, шунингдек уч меҳмонхона таъмир қилинади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу ишлар 2013-2015 йилларда Хоразм вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилади.
Хива туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Эргаш Хусаиновнинг хабар беришича, туристик мажмуалар Говукўл ва Чинобод қишлоқларидаги кўллар бўйида қурилади.
Ичанқалъа (музейлар мажмуи) ёнида эса замонавий амфитеатр қуриб битказилади. Айни пайтда Хивада эски бинолар, ноқонуний иншоотлар бузилмоқда ва янги қурилиш учун жой ҳозирланмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: