АДЛ ва МО мамлакатлари Ҳамкорлик ҳақида Меморандум имзоладилар

Дата: 13:15, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Ўзбекистон делегацияси иштирок этиб, Эр-Риёд шаҳрида (Саудия Арабистони Қироллиги) бўлиб ўтган “Араб давлатлари лигаси - Марказий Осиё + Озарбайжон” форумининг биринчи сессияси якунлари бўйича Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ва Марказий Осиё (МО) мамлакатлари, Озарбайжон ўртасида Ҳамкорлик ҳақида меморандум имзоланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон ТИВдан хабар қилишларича, форумнинг пленар йиғилишларида савдо-иқтисодий ва инвестицион соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинган.
Муҳокамада АДЛ мамлакатлари, беш Марказий Осиё мамлакати ва Озарбайжон ТИВ, молия ва иқтисодиёт вазирликлари раҳбарлари қатнашдилар.
Бундан ташқари, 13 май куни Эр-Риёд шаҳрида Ўзбекистон ТИВ Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Қироллиги ТИВ шаҳзода Сауд ал-Фейсал билан учрашди. Суҳбат давомида иккитомонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари муҳкокама қилинди.
Томонлар “Араб давлатлари лигаси - Марказий Осиё + Озарбайжон” янги ҳудудлараро ҳамкорлик шаклининг истиқболларини ижобий баҳоладилар. Ушбу янги шакл келажакда сиёсий диалогни амалга ошириш, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар ҳамкорликни кенгайтириш учун муҳим майдонча бўлишига умид бердилар.

Янгилик билан ўртоқлашиш: