Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясини рўйхатдан ўтказди

Дата: 16:59, 29-12-2017.

Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Адлия вазирлиги Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциациясини рўйхатдан ўтказди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

 У нодавлат нотижорат ташкилоти сифатида рўйхатла олинди.

 Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ташкилотининг асосий мақсади хорижий мамлакатларда ўқиётган ҳамда меҳнат қилаётган ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш вақўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш ҳисобланади.

 Эслатиб ўтамизки, бундай ташкилотни ташкил этиш ҳақида 22 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида айтиб ўтган эди.

“Ёшлар ҳақида гап кетганда, мен доим бир нарсани ўйлайман. Мана, бугунги кунда қанча-қанча ёшларимиз чет элларда таълим олмоқда, меҳнат қилмоқда. Албатта, уларнинг орасида ўз йўлини топиб, бегона юртда ҳеч кимдан кам бўлмай яшаётганлари ҳам кўп. Лекин Ватан соғинчи ҳар қандай одамни ҳам қийнайди. Шунинг учун улар билан доимий алоқа ўрнатиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, юртимизга қайтиш истагида бўлганларни қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни кучайтиришимиз зарур”, - деган эши ўшанда давлат раҳбари. 

Сурат манбаи: https://uzreport.news/society/sozdana-mejdunarodnaya-assotsiatsiya-molodeji-uzbekistana

Янгилик билан ўртоқлашиш: