“Адолат” Социал-демократик партияси фракцияси бўлажак вазифаларини белгилади

Дата: 22:17, 22-12-2016.

Тошкент. 22 декабр. ЎзТАГ – Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП фракцияси ва партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Президент Ш.Мирзиёевнинг маърузаларидан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаш учун қўшма мажлис ўтказдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).  

Тадбирни Ўзбекистон “Адолат” СДП Сиёсий Кенгаши раиси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси раҳбари Н. Умаров олиб борди.

Партия белгилаган вазифалар орасида қабул қилинаётган қонунларни халққа, ижрочиларга етказиш, уларни ижросини таъминлаш механизмларини янада кучайтириш, парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда тегишли масалалар юзасидан мансабдор шахслар эшитувини тизимли равишда ташкил этиш кабилар бор.

Фракция аъзолари президентнинг жойлардаги реал аҳволни ўрганишга доир таклифи, Халқ депутатлари кенгашларида раҳбарларнинг ҳисоботини тинглаш тизимини жорий этиш механизми аҳолининг кенг қатлами ва электорат билан алоқаларни янада яқинлаштириши, жойлардаги ижроя ҳокимияти масъулиятини оширишга хизмат қилишини алоҳида қайд этишди. 

Янгилик билан ўртоқлашиш: