“Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партияси Наримон Умаровни президентлика номзод қилиб кўрсатди

Дата: 22:50, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Тошкентда “Адолат” Ўзбекистон Социал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг иккинчи пленуми бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Социал-демократлар мамлакат президенти лавозимига номзод қилиб партия Сиёсий кенгашининг раиси 62-ёшли Наримон Умаровни кўрсатдилар. У партияга 2013 йил майда раис этиб сайланган эди. Бундан олдин Умаров Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасини бошқарган.

Давлат раҳбарини сайлаш тўғрисидаги қонунга мувофиқ, президентликка номзодлар кўрсатиш 65 кун олдин бошланади ва 20 кун давом этади.

Қонунчиликка мувофиқ, овоз беришда суд томонидан лаёқотсиз деб топилган ва овозликдан маҳрум этиш жойларида бўлганлардан ташқари барча 18-ёшга етган Ўзбекистон фуқаролари қатнашишлари мумкин.

Ўзбекистондаги бундан олдинги президент сайловлари 2007 йилда бўлиб ўтган, унинг якунларига кўра Ислом Каримов 7 йил муддатга давлат раҳбари этиб сайланган эди. У мамлакатни 1989 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: