“Аэрофлот” Москвадан Самарқандга парвозларни қайта тиклайди

Дата: 15:33, 06-04-2017.

Тошкент. 6 апрел. ЎзТАГ – Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси “Москва-Самарқанд-Москва” йўналиши бўйлаб парвозларни қайта тиклайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) россия ОАВ асосланган ҳолда.

Бунга доир келишувга Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерациясига ташрифи доирасида эришилди.

“Биз россия томонининг “Аэрофлот” авиакомпанияси томонидан Самарқандга қўшимча рейслар очиш таклифини қабул қилдик. Аминманки, бу биринчи навбатда юртимизга келаётган россиялик сайёҳларнинг кўпайишига хизмат қилади. Бу масала кўпдан бери ҳал қилинмаётган эди”, - деди Ўзбекистон президенти ОАВ вакиллари билан матбуот анжуманида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: