“Аэрофлот” Самарқандга уча бошлайди

Дата: 13:58, 12-12-2014.

Тошкент. 12 декабр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 16 январидан бошлаб “Аэрофлот” “Москва-Самарқанд-Москва” йўналиши бўйлаб доимий рейсларни йўлга қўяди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) авиакомпания хабарига асосланган ҳолда.

“Аэрофлот” Самарқандга ҳафтасига бир маротаба Шереметьево аэропортининг D терминалидан замонавий Airbus A320 лайнерларида учишни режалаштирмоқда. Самарқанд йўналишининг очилиши компаниянинг стратегиясига тўлиқ мос келади. Унга мувофиқ, “Аэрофлот” МДҲ ҳудуди бўйлаб авиаташувларни ривожлантиришни устивор деб ҳисоблайди. Шу йўл билан авиакомпания Россия ва ушбу мамлакатлар ўртасидаги интеграция жараёнларига ўз ҳиссасини қўшади”, – дейилади россия авиакомпанияси хабарида.

Янгилик билан ўртоқлашиш: