«Аэрофлот» Ўзбекистонлик ветеранларни бепул ташийди

Дата: 15:27, 08-04-2015.

Тошкент. 8 апрел. ЎзТАГ - Россиянинг “Аэрофлот” авиакомпанияси Улуғ Ватан урушида Ғалабанинг 70 йилигига бағишланган кенг кўламли акциянинг бошланганлигини маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Россия, МДҲ, Болтиқбўйи ва Грузияда истиқомат қилиб, ушбу мамлакатлар фуқаролари бўлган Улуғ Ватан уруши иштирокчи ва ногиронлари, фашизмнинг вояга етмаган собиқ асирларига биринчи маротаба бутунлай бепул учиш имконияти тақдим қилинади. “Аэрофлот” барча тарифлар, йиғимлар тўловларини бўйнига олади. Ҳар бир акция иштирокчиси бир ҳамроҳга ҳам бепул чипта расмийлаштириш ҳуқуқига эга”, -деб таъкидланади авиакомпания хабарида.

“Улуғ Ватан уруши иштирокчиси” ва “Улуғ Ватан уруши ногирони” тоифасидаги ветеранларга қўшимча равишда Россия Федерацияси пунктларидан МДҲ, /Болтинбўйи/Грузия пунктлари ва Европа мамлакатлари: Болгария, Венгрия, Германия, Польша, Руминия, Сербия, Хорватия, Австрия, Чехия пунктларига, шунингдек, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Украина, Тожикистон, Латвия, Эстония, Литва, Молдова, Грузия пунктлари орасида, шунингдек, Россия Федерацияси пунктлари орасида бепул учиш имконияти берилади.

“Аэрофлот” маълумотларига кўра, имтиёзли чипталарни расмийлаштириш 2015 йилнинг 7 апрелидан 12 майига қадар амалга оширилади. Учиш олдидан байрамнинг асосий қахрамонлари – ветеранларга катта эътибор кўрсатилади. Самолёт бортида ветеранларга Буюк Ғалабанинг 70 йиллигига бағишлаб чиқарилган георгий лентаси бўлган эсталик белгилари топширилади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: