Афғон армияси толибларнинг Туркманистон чегараси яқинидаги хужумини қайтарди

Дата: 12:06, 21-05-2015.

Тошкент. 21 май. ЎзТАГ – Афғонистон шимолий-ғарбидаги Бадгис провинцияси Бала-Мурғоб уездидаги операция якунларига кўра Афғонистон чегара полицияси толибон жангариларининг оммавий хужумини қайтаришга муваффақ бўлди, деб хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

200 қўзғолончи иштирокидаги жанглар Туркманистон чегараси яқинида, сўнгги бир неча кун ичида бўлиб ўтган. Полиция кучларига қўшимча ёрдам жўнатилганидан кейингина толиблар хужумини қайтаришга муваффақ бўлинган. Бу ҳақида Толо телеканали хабар қилмоқда.

Қайд этилишча, камида 20 жангари йўқ қилинган. Ўз навбатида, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 2 чегарачидан айрилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: