Афғон телеграф агентлиги форс тилида ҳам янгиликлар узата бошлади

Дата: 12:09, 09-06-2014.

Тошкент. 9 июн. ЎзТАГ – Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ) ўқувчи ва обуначиларига форс тилида ҳам янгиликлар узата бошлади, дея хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).
АфТАГнинг биринчи ахборотлари 2013 йилнинг 21 октябрида чиққан эди. Шундан бошлаб обуначилар Афғонистон Ислом Республикаси ҳаётига оид оператив янгиликлар, интервьюлар ва таҳлилий материалларни online режимда ола бошладилар. Ушбу мамлакат Шарқ ва Ғарб ўртасида турган қадим мамлакатдир. Жойлашган ўрнига кўра, ушбу мамлакат ҳудуд ҳаётида катта ўрин эгаллайди.
Афғонистонда 29 млн аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг деярли ярмини пуштунлар, учдан бир қисмини тожиклар, ўндан бирини хазорийлар ва 7% ўзбеклар ташкил қилади. Бу маълумотларнинг бари шартли ҳисобланади, чунки узоқ вақтдан бери Афғонистонда фуқаролик уруши туфайли аҳоли сони ўлчанган эмас.
Айни пайтда КазТАГ,  КирТАГ, ТожикТА ва ЎзТАГ қаторида АфТАГ бешинчи телеграф агентлиги бўлиб, агентлик яқин ва узоқ хориждаги ўқувчи ва обуначиларини оператив ва ишончли маълумотлар билан таъминлаб келмоқда.
Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ) янгиликларин aftag.info сайтидан топиш мумкин.

Янгилик билан ўртоқлашиш: