Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради

Дата: 18:42, 17-07-2017.

Тошкент. 17 июл. ЎзТАГ – Афғонистон делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради, дея хабар қилади республика ТИВ матбуот хизмати.

“19 июл куни Тошкент шаҳрига Афғонистон Ислом Республикаси президентининг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Инфратузилмалар, технологиялар ва кадрлар ресурслари бўйича катта маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳумоюн Қаюмий бошчилигидаги делегациялари амалий ташриф билан келади”, - дейилади душанба кунги хабарда.

ТИВ маълумотига кўра, ташриф дастуридан Ўзбекистон-Афғонистон кун тартибининг долзарб масалалари юзасидан икки томонлама маслаҳатлашувлар ўтказиш ҳам ўрин олган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: