Афғонистон, Ҳиндистон ва Эрон Чабахар денгиз порти бўйича шартнома имзолайди

Дата: 20:54, 03-04-2014.

Тошкент. 3 апрелья. ЎзТАГ -  ЭИР ТИВ маълумотига кўра, яқин келажакда Чабахар денгиз порти ҳудудидан фойдаланиш тўғрисида учтомонлама келишув имзоланиши мумкин, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
Эронга қарашли ушбу денгиз порти афғонистоннинг Нимрўз вилоятидан 700 км масофада жойлашган бўлиб, у Афғонистонга бу ердан 1000 км масофада бўлган Покистондаги Карачи портига қараганда яқинроқ.
Шундай бўлсада, афғон импорт ва экспортининг 80% Карачи порти орқали ташилади, дея хабар беради “Афганистан.ру”.
Икки йил илгари Эрон ҳукумати афғон тадбиркорларига инвестиция ва қурилиш учун Чабахар порти яқинидан 250 акр (100 гектар) ер ажратишга ваъда берган, деб хабар беради “Пажвок” ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, Афғонистон ТИВ вакили мамлакат Туркманистон билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳақида музокаралар олиб бораётганлиги ҳақида хабар қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: