Афғонистон Ислом Республикаси делегацияси Тошкентга келмоқда

Дата: 12:12, 09-02-2018.

Тошкент. 9 феврал. ЎзТАГ – 9-феврал куни Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича Катта масалатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар бошчилигидаги делегация Тошкент шаҳрига амалий ташриф билан келади, деб хабар беради Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

“Ташриф дастурига кўра Ҳукумат, Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат тузилмаларида учрашув ва музокаралар ўтказиш режалаштирилган, шунингдек, “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шерикчилик” номли Афғонистон бўйича халқаро конференцияни Тошкент шаҳрида ўтказишга тайёргарлик кўришнинг амалий масалаларини муҳокама қилиш кутилмоқда”, - дейилади хабарда.

Сурат манбаи: http://kommersant.uz/news/kabul-tashkent

Янгилик билан ўртоқлашиш: