Афғонистон президенти Ҳазрати Имом комплексига ташриф буюрди

Дата: 12:27, 05-12-2017.

Тошкент. 5 декабр. ЎзТАГ – Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Тошкентдаги Ҳазрати Имом (Хастимом) мажмуасига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

“Олий даражадаги меҳмон бу ерда жойлашган масжид ва мақбаралар тарихи билан танишди. Афғонистон раҳбари Мўйи Муборак мадрасасида сақланаётган Усмон мусҳафини катта қизиқиш билан кўрди”, - дейилади хабарда. 

Таъкидланишича, Ашраф Ғани Президент Шавкат Мирзиёев томонидан ислом динини ўрганиш, унинг асл инсонпарварлик моҳиятини тарғиб этиш борасида олиб борилаётган ишларга юксак баҳо берди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: