Афғонистон президенти Бухоронинг тарихий марказига ташриф буюрди

Дата: 10:43, 07-12-2017.

Тошкент. 7 декабр. ЎзТАГ – Чоршанба, 6 декабр кунининг иккинчи ярмида Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва делегациялар аъзолари Бухоронинг тарихий марказига ташриф буюрдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Мазкур марказ қадимий ва кўп асрлик тарихга эга, етти иқлимга машҳур меъморий обидаларни ўз ичига олган. Меҳмонлар кўҳна Арк қалъаси, Пойи Калон мажмуаси таркибига кирувчи Минораи Калон, Масжиди Калон ва Мир Араб мадрасаси ҳамда шаҳарнинг бошқа диққатга сазовор жойлари билан танишди. 10 минг кишига мўлжалланган Масжиди Калон тарихи, бинонинг меъморий улуғворлиги, ибодатчилар учун яратилган қулайликлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди. Афғонистон делегацияси аъзолари Когон тумани ҳудудида жойлашган буюк аждодимиз Баҳоуддин Нақшбанд ёдгорлик мажмуасида бўлиб, Нақшбандия тариқатининг йирик намояндаси қабрини зиёрат қилди. Қуръон тиловат қилинди”, - дейилади Ўзбекистон президенти матбуот хизматининг хабарида.

 Таъкидланишича, шунинг билан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг мамлакатимизга ташрифи ниҳоясига етди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: