Афғонистон президенти мамлакатни “террор қабристони”га айлантирмоқчи

Дата: 13:07, 29-04-2015.

Тошкент. 29 апрел. ЎзТАГ – АИР президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Ҳиндистонда Афғонистон ҳукумати мамлакатни “террор қабристони”га айлантириш ниятида эканлигини маълум қилди, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

Ушбу баёнотни у Нью-Деҳлида Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан учрашувидан кейин қилди, деб ёзади Khaama Press.

“Биз жанг майдонимиз. Биз Ҳиндистондан Россияга қадар дўстларимиз номидан курашмоқдамиз”, - деди Ғани Ҳинд Халқаро масалалар кенгашидаги (ICWA) чиқишида.

Афғонистон раҳбари терроризм билан курашиш ва уни биргаликда енгиш зарурлигини эслатди.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди унинг мамлакати афғон қуролли куяларини қуришда ёрдамлашишни давом эттиришини айтиб ўтди. Яқинда Ҳиндистон АИРга учта Cheetal вертолети етказиб берган.

Шунингдек, Ҳиндистон раҳбарияти Афғонистоннинг Толибон билан курашида доимий қўллаб-қувватлашини ҳам билдирди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: