Афғонистон Президенти маслаҳатчиси Ўзбекистон ТИВнинг 18 июндаги баёнотини қўллаб-қувватлади

Дата: 11:55, 21-06-2018.

Тошкент. 21 июн. ЎзТАГ – Афғонистон Президентинин миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ханиф Атмар Ўзбекистон ТИВнинг 18 июндаги баёнотини қўллаб-қувватлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, бу ҳақида 20-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов мамлакатида амалий ташриф билан бўлиб турган Афғонистон Ислом Республикаси Президентининг хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар билан учрашувида сўз борди.

“Учрашув бошида Муҳаммад Ҳаниф Атмар қурғоқчиликдан жабр чеккан Афғонистон халқига кўрсатилган гуманитар ёрдам учун Президент Муҳаммад Ашраф Ғани номидан Ўзбекистон Ҳукумати ва халқига самимий миннатдорлик изҳор этди.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон-Афғонистон ва минтақа кун тартибидаги муҳим масалалар юзасидан фикр алмашилди”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.

Президент маслаҳатчиси Афғонистондаги вазият ҳақида батафсил маълумот берди. У 2018-йил 26-27-март кунлари Афғонистон бўйича Тошкент халқаро конференцияси давомида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича изчил ва тизимли ишлар учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди.

“Шунингдек, Афғонистон томони Ташқи ишлар вазирлигининг 18-июндаги Баёнотида келтирилган тинчлик музокаралари жараёнига кўмак кўрсатиш тўгърисидаги Ўзбекистон ҳукумати мавқейини тўлиқ қўллаб-қувватлади”, - дейилади хабарда.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий, гуманитар, таълим ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликнинг жадал ривожланиши мамнуният билан таъкидлади ва икки томонлама муносабатларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда Афғонистон Элчиси Сайид Шаҳобиддин Тимурий иштирок этди.

Сурат манбаи: http://ipp-news.com/?hc_location=ufi&paged=900

Янгилик билан ўртоқлашиш: