Афғонистон президенти Мюнхенда ИД хавфининг ўсишидан хавотир билдирди

Дата: 17:52, 09-02-2015.

Қобул. 9 феврал. ЎзТАГ – Афғонистон президенти Ашраф Ғани Мюнхендаги хавфсизлик масалалари бўйича бўлиб ўтган конференцияда Ислом давлати (ИД) хавфининг ўсишидан хавотир билдирди, дея хабар қилади Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

А.Ғани НАТОнинг Афғонистондаги вазиятни барқарорлаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолади, лекин терроризм ҳалигача унинг мамлакати учун катта хавфлигини таъкидлади, деб ёзади Khaama Press агентлиги.

Унинг сўзларига кўра, “Ислом давлати”нинг Афғонистонга таъсири жаҳон ҳамжамияти томони етарлича баҳоланмаяпти ва бунинг оқибати яхши бўлмайди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: