Афғонистон президенти Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводига ташриф буюрди

Дата: 11:41, 06-12-2017.

Тошкент. 6 декабр. ЎзТАГ – Афғонистон Ислом Республикаси президенти Ашраф Ғани Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлигида Тошкент қишлоқ хўжалик техникаси заводига ташриф буюрди, деб хабар беради Ўзбекистон президентининг матбуот хизмати.

 “Афғонистон делегацияси мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган енгил ва юк автомобиллари, қишлоқ хўжалик, маиший техника ва бошқа саноат молларини кўздан кечирди”, - дейилади хабарда.

Шундан кейин таъкидланишича, Афғонистон Ислом Республикасига мамлакатлар ўртасидаги дўстлик рамзи сифатида Ўзбекистон номидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 “Isuzu” автобуслари ва 3 замонавий “New Holland” тракторлари совға қилинди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: