Афғонистон президенти унинг мамлакатини аёл киши АҚШдан олдин бошқариши мумкин, деб ҳазил қилди

Дата: 14:29, 27-03-2015.

Тошкент. 27 март. ЎзТАГ – Афғонистон президенти Ашраф Ғани Аҳмадзай унинг мамлакатини аёл киши АҚШдан олдин бошқариши мумкин, деб ҳазил қилди, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).

“Ушбу масалада биз сиздан ўзиб кетишимиз мумкин”, - деди Ғани пайшанба куни нью-йоркдаги Халқаро муносабатлар бўйича кенгашда иштирок эта туриб, деб ёзади ТАСС.

Қайд этиш зарурки, АҚШда 2016 йил ноябрда бўлиб ўтадиган кейинги президентлик сайловларида АҚШнинг собиқ давлат котиби ва мамлакатнинг собиқ биринчи аёли Хиллари Клинтон эҳтимолий номзодларда бири бўлиб турибди. У ҳали сайловда қатнашиши ҳақида расман эълон қилгани йўқ, лекин ОАВ маълумотларига кўра, яқин ҳафталарда бу тўғрида маълум қилиши мумкин.

Агар Клинтон ғалаба қозонса, АҚШ тарихидаги биринчи аёл-президент бўлади.

2001 йилда Афғонистонда толиблар режими қулаганидан кейин мамлакатда аёллар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият яхшилашди, аммо ҳали ҳам муаммолар мавжуд. Масалан, ўтган ҳафта Қобулда жунбушга келган оламон гўё Қуръонни ёқиб юборган 27 ёшли аёлни ёқиб юборди. Афғонистон раҳбари ушбу фожеани текшириш ҳақида буйруқ берди.

Афғонистон раҳбари шу кунларда АҚШда илк расмий ташриф билан бўлиб турибди. Ҳафта бошида у америкалик ҳамкасби билан учрашган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: