Афғонистон президенти Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади
Тошкент. 24 март. ЎзТАГ – Афғонистон президенти Ўзбекистонга амалий ташриф билан келади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани 2018 йил 26 март куни амалий ташриф билан Тошкент шаҳрига келади”, - дейилади Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги сайтидаги хабарда.
Икки давлат раҳбарлари 27 март куни “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзуида Афғонистон бўйича юқори даражадаги халқаро конференцияда иштирок этади ва сўзга чиқади.
“Ташриф дастуридан Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғанининг ўзаро музокаралари ҳам ўрин олган”, - дейилади хабарда.
Сурат манбаи: http://interfax.az/view/720004


