Афғонистон ва Ўзбекистон чегарани қўриқлаш бўйича мувофиқлаштиришни кучайтирдилар

Дата: 00:33, 31-07-2015.

Тошкент. 31 июл. ЎзТАГ – Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Тошкентда Ўзбекистоннинг умумий чегарани қўриқлаш масалалари бўйича делегацияси билан учрашди. Бу ҳақида РИА Новостига Афғонистоннинг Ўзбекистондаги эчихонаси вакили маълум қилган.

Унинг сўзларга кўра, толиблар, шунингдек, “Ўзбекистон Исломий ҳаракати” жангариларининг Афғонистон шимолидаги фаоллашуви Атмарнинг Ўзбекистон ҳукумати, мудофаа вазирлиги ва чегара муассаси вакиллари билан учрашувларида муҳокама қилинган.

“Оператив ва таҳлилий маълумотлар билан алмашиниш кучайтирилади, икки мамлакат чегарачиларининг тезкор ҳамкорлиги схемалари ишлаб чиқилмоқда”, - деб хабар қилди дипмиссия вакили.

Сешанба куни “Толибон” радикал ҳаракати жангарилари Афғонистон шимолидаги Қундуз вилоятидаги 80 аҳоли пунктини ўз назоратига олгани маълум бўлган эди.

“Афғонистон таҳлилчсилари тармоғи” (Afghanstan analysts network) мустақил ташкилоти маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг Афғонистон билагн умумий чегараси 137 километр бўлиб, яхши ҳимояга эга. Яхши қуролланган ва жиҳозланган назорат-ўтиш пунктларидан ташқари ўзбек чегарачиларида Амударё қирғоғида қирғоқни қўриқлаш катерлари ҳам мавжуд.

Янгилик билан ўртоқлашиш: