Афғонистондаги 5,5 баллик зилзила Тошкентда сезилди

Дата: 11:34, 30-06-2015.

Тошкент. 30 июн. ЎзТАГ – Сешанба куни Афғонистонда содир бўлган 5,5 баллик зилзила Тошкентда сезилди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) мухбири.

“Тошкент” сейсмостанциясининг хабар беришига кўра соат 03.07да Тошкентда қуввати 2 балллик силкинишлар қайд этилди. Қуввати 5,5 балл бўлган ер силкинишларининг маркази Тошкентдан 540 км олисда, Афғонистондаги Ҳиндукуш тоғида бўлган.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, қуввати 5,6 баллик зилзиланинг эпицентри Тожикистон чегарасидан унча олис бўлмаган ерда, 190 км чуқурликда бўлган.

Қурбонлар ва вайроналиклар ҳақида маълумотлар йўқ.

Янгилик билан ўртоқлашиш: