Афғонистондаги 80% терактлар болалар томонидан содир этилмоқда

Дата: 16:28, 28-05-2014.

Тошкент. 28 май. ЎзТАГ – Афғонистондаги 80% терактлар болалар томонидан содир этилмоқда, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
Афғонистонда ўзини портлатиш билан якунланаётган хужумларнинг 80% болалар томонидан содир қилинмоқда. Покистондаги 70 атрофидаги мадрасалар фақат афғон болаларини терроризм асосларига ўргатиш билан шуғулланади”, дейилади чоршанба куни тарқатилган хабарда.
Хусусан, Афғонистон ИИВ мамлакатнинг Бати-Кот туманида ўсмир-ҳудкуш томонидан тайёрланаётган хужум ҳақида огоҳлантирди. Бола чет элда ҳудкушлик хужуми бўйича таълим олганлиги ва Толибон жангарлари етакчиси томонидан хужум гуруҳи бошлиғи этиб тайёрланганлигини тан олди.
Агентлик маълумотларига кўра, бундан илгарироқ ҳукумат БМТга болалардан ҳудкушлик ҳужумларида фойдаланишнинг олдини олиш учун тезкор чоралар кўриш илтимоси билан мурожаат қилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: