Афғонистондаги Ҳиндистон консуллигига ҳужум қилинди

Дата: 16:47, 23-05-2014.

Тошкент. 23 май. ЎзТАГ – Афғонистондаги Ҳиндистон консуллигига ҳужум қилинди, дея хабар беради Афғон телеграф агентлиги (АфТАГ).
“Жума куни эрталаб жангарилар Ҳиндистон элчихонасидан 120 метр масофадаги қурилишда мустаҳкамланиб, дипломатик ваколатхонага ўт очдилар. Шу жумладан, граната отгичлардан фойдаланган ҳолда”, - дейилади агентликнинг жума куни тарқатилган хабарида. Маълум бўлишича, олдин шу атрофдаги автомобил портлатилган.
Агентлик маълумотларига кўра, икки террорчи ўлдирилган, биттаси ўт очишда давом этмоқда. Хужум вақтида Ҳиндистон консуллигидан ҳеч ким жабрланмаган. Ҳозиргача ҳеч бир жангари гуруҳ ҳужум учун жавобгарликни бўйнига олгани йўқ.
Эслатиб ўтамизки, март ойида Афғонистоннинг жанубий Кандагор вилоятида Ҳиндистон консуллигига яқинлашишга уриниш пайтида бир террорчи отиб ташланган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: