Афғонистондан Покистанга янги темир йўл лойиҳаси штирокчилари молия консорциуми ташкил этадилар

Дата: 15:27, 11-12-2018.

Тошкент. 11 декабр. ЎзТАГ – Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон ва Покистон темир йўллари маъмуриятлари раҳбарлари Мозори Шарифдан Кобул (Афғонистон) орқали Пешаворга (Покистон) темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни кўриб чиқдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбекистон темир йўллари” компаниясидан маълум қилишларича, янги темир йўл Евроиттифоқ, Россия, Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ҳамда Жануби-Шарқий Осиё давлатларини боғловчи транспорт йўлаги бўлади.

Бундан ташқари, янги темир йўл бўйлаб юқори вольтли Сурхон – Пули-Хумрон – Доши –Сурабай –Жалолобод – Пешавор электр энергияси линиясини қуриш режалаштирилган. Бу янги магистрални электрлаштиришга имкон беради, деб қайд этилади хабарда.

Қўшма ишчи гуруҳи ва молиявий консорциумни ташкил этиш тўғрисидаги баённома 3-4 декабр кунлари беш давлат темир йўллари маъмуриятлари раҳбарининг Тошкентдаги учрашувида имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Афғонистон ҳукуматлари 2017 йил декабрда Мозори-Шариф – Шиберган – Маймана – Ҳирот темир йўли қурилиши ҳақидаги баённомани имзолашган эди. Ҳужжат Афғонистон президенти Ашраф Ғанининг Тошкентга ташрифи доирасида имзоланган эди. Унинг узунлиги - 760 км. Келишув ўзбек томонининг янги линияни лойиҳалаштириш ва қуриш, шунингдек, афғон томонининг лойиҳани амалга ошириш учун молия ресурслари жалб қилишини кўзда тутади.

 

Сурат манбаи: http://railway.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: