Афинада Маданий ва ишбилармонлик ҳамкорлик бўйича грек-ўзбек маркази очилди

Дата: 10:35, 23-02-2015.

Тошкент. 23 феврал. ЎзТАГ – Афинада Маданий ва ишбилармонлик ҳамкорлик бўйича грек-ўзбек марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Марказ Греция обрўли давлат, жамоатчилик, маданий ва ишбилармонлик доиралари ва ўзбек диаспораси вакиллари гуруҳи томонидан таъсис қилинди. Бундан кўзланган мақсад мамлакатлар орасида маданий-гуманитар ва ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантиришдан иборат. Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари иқтисоидий ва маданий характердаги, шу жумладан, туризм соҳасида турли кўргазмалар, мусиқа фестиваллари, “доира суҳбатлари” ва тақдимотлар ташкил этиш кабилар бўлади”, – деб таъкидлади марказ раҳбари Ксенофонт Ламбракис.

Янгилик билан ўртоқлашиш: