“Afrosiyob” тезюрар поездининг қатнов жадвали 3 кунга ўзгарди
Тошкент. 2 феврал. ЎзТАГ – “Тошкент-Самарқанд-Тошкент” йўналишида қатновчи “Afrosiyob” поездининг 3, 4, 5 феврал кунги қатнов жадвали ўзгармоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбекистон темир йўллари” маъмуриятидан хабар қилишларича, жадвалнинг ўзгариши 762/761 рақамли “Afrosiyob” юқори тезликдаги поездига режали техник хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ.
Шу билан боғлиқ ҳолда 762/761рақамли поезд уч кунга тоифали вагонларга алмаштирилади ҳамда қатнов жадвали ўзгаради.