“Afrosiyob” Тошкентдан Қаршига Самарқанд орқали ўтади

Дата: 17:05, 04-09-2015.

Тошкент. 4 сентябр. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 5 сентябридан бошлаб “Afrosiyob” электропоезди Тошкентдан Қаршига Самарқанд орқали юра бошлайди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) “Узжелдорпасс” сайтидаги маълумотга асосланган ҳолда.

Маълумотга кўра, Тошкент-Самарқанд орасида қатнаган 760/759 сонли “Afrosiyob” электропоездининг маршрути Қарши станциясигача чўзилади. Энди поезд Тошкент-Қарши орасида қатнайди.

Поезд Тошкентдан Самарқандга соат 07.00да, Самарқанддан Қаршига 09.13да жўнайди. Қаршига 10.15 етиб боради.

Қаршигача VIP-класс чиптаси 135 минг сўмни, бизнес-класс баҳоси 95 минг сўмни эконом-класс эса 70 минг сўмни ташкил этиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамизки, Afrosiyob электропоезди Тошкент-Самарқанд орасида 2011 йил октябрдан бошлаб қатнайди. 2012 йил февралдан у ҳар куни қатнай бошлаган. Поездга жами 257 киши кетади, унинг максимал тезлиги соатига 250 км.

Янгилик билан ўртоқлашиш: