Afrosiyob юқори тезликдаги поезди кунига 2 маротаба қатнайди
Тошкент. 22 апрел. ЎзТАГ – Тошкент ва Самарқанд ўртасида қатновчи Afrosiyob юқори тезликдаги поезди кунига 2 маротаба қатнайдиган бўлди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“2015 йилнинг 20 апрелидан бошлаб Afrosiyob юқори тезликдаги поезди кунига 2 маротаба қатнайди”, - дейилади “Ўзжелдорпасс” компанияси хабарида.
Поезд Тошкентдан соат 07.00 ва 08.00да, Самарқандан соат 17.00 ва 18.00да йўлга тушади. Йўлга тахминан 2 соат 10 дақиқа вақт кетади.
Эслатиб ўтамизки, Afrosiyob электропоезди икки шаҳар ўртасида 2011 йил октябрдан бошлаб доимий равишда қатнай бошлаган эди. Поездга жами 257 киши кетади. Унинг максимал тезлиги соатига 250 км.