Afrosiyob ўзбек электропоезди йилига 10 минг тоннадан зиёд дизель ёнилғисини тежаб қолади

Дата: 10:22, 10-09-2018.

Тошкент. 10 сентябр. ЎзТАГ – Afrosiyob ўзбек электропоезди йилига 10 минг тоннадан зиёд дизель ёнилғисини тежаб қолишга имкон беради, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот хизмати “7 сентябрдан бошлаб Тошкент-Шаҳрисабз-Тошкент йўналишида электропоездининг мунтазам қатнови йўлга қўйилиши шарафига ташкил этилган махсус медитур доирасида” маълум қилди.

Режаларга кўра, электропоезд қадим Кешга туристлар оқимининг кўпайишига хизмат қилади. “(…) йўл участкасининг мазкур қисми электрлаштирилиши натижасида йилига 10 минг тоннадан зиёд дизел ёнилғиси тежаб қолинади, бу эса атроф муҳитни зарарли чиқиндилардан сақлайди”, - дейилади хабарда.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши, мутахассисларнинг фикрига кўра, йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш сифатини оширади.

Эслатиб ўтамизки, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари Қарши – Китоб линиясининг 124 кмрини электрлаштирдилар. Қаршидан Шаҳрисабзгача бўлган масофада 3та вокзал қурилиб, бир нечта станция капитал таъмирланди. Бундан ташқари, бир неча кўприклар, сунъий иншоотлар бунёд этилди. Бу ишларга 100га яқин замонавий техника ва 300 нафарга яқин мутахассислар жалб қилинди. Шунингдек, яна бир подстанция ҳам қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Сурат манбаи: из http://asr.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: