Ғафур Ғулом номидаги ўзбек нашриёти китоблари қатор мукофотлар олди

Дата: 17:02, 25-11-2015.

Тошкент. 25 ноябр. ЎзТАГ – Ғафур Ғулом номидаги Нашриёт-матбаа уйи (НМУ) томонидан чоп этилган қатор китоблар Ўзбекистондаги “2015 йилнинг энг яхши китоби” танловининг ғолиби бўлди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигидан маълум қилишларича, хусусан, "Ватан тарихи" номинацияси бўйича биринчи ўрин Қ. Эргашев, Ҳ. Ҳамидовларнинг "Ўзбекистон тарихи" китобига берилди.

НМУ томонидан чиқарилган яна бир китоб "Фарзанднома" китоби (О.Маҳмудов) "Маънавий-маърифий адабиётлар" номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

"Ўзбек ва жаҳон мумтоз адабиёти" номинацияси бўйича "Ўзбек халқ ижоди ёдгорликлари" 100 жилдлик сериянинг 1-2 жилдлари учинчи ўринни эгаллади.

Дипломлар “Ўзбекистон матбуоти – Пресса Узбекистана” V миллий кўргазмаси доирасида топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: